avatar
Куч
473.75
Рейтинг
+245.84

Maxmadiyorova Yulduz Normuratovna

Мақолалар

2017 йилнинг 30 май куни Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти “Карьера-2017”, “Страт-ап”, “Энг яхши инновацион бизнес ғоя”, “Ўз бизнесингизни яратинг” кўргазмасини ва тадбирини ўтказди

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  6 майдаги йиғилишининг 15-сон баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда “страт-ап” ҳафталиклари мобайнида институт битирувчилари орасидан ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган битирувчиларнинг алоҳида рўйхатларини шакллантирган ҳолда  уларнинг

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti Orasta qizlari

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
SamISI  Ma’naviyat va ma’rifat bo’limi, Xotin qizlar qo’mitasi va Kamolot YIH tashabbusi bilan institutda  “Orasta qizlar ’’ko’rik tanlovi tashkil etildi. Ushbu tanlov talaba qizlarni umuminsoniy va milliy qadriyatlar, vatanparvarlik ruhida, yuksak odob axloq tamoyillari asosida tarbiyalash,

Ҳурматли АБДУМАЛИК БЕКТЕМИРОВИЧ,

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
Институт ректорати, бошланғич касаба уюшма қўмитаси ва «Банк-молия хизматлари»деканати
барча жамоси сизни 60 ёшингиз билан чин дилдан самимий муборакбод этади.

Биз Сизни институтда ўқув жараёнини такомиллаштиришга, хусусан ўқув жараёнига ахборот коммуникация технологияларини жорий этишга асосий эътиборни қаратган, дарслик ва

Навоий номидаги давлат стипендияси ғолиби

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
Тўрабеков Соҳибжон Шербой ўғли 1995 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган, миллати  ўзбек.
С.Тўрабеков 2013 йилда Иктисодиёт ва Сервис институти қошидаги 1-сон академик лицейни “аниқ фанлар” йўналиши бўйича тамомлаган. 2014 йил Самарқанд  иқтисодиёт ва сервис институти “Банк-молия хизматлари” факультети, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”  йўналиши бўйича ўқишга кириб, бугунги кунда шу институтнинг 3-босқич талабаси. 

Эъзозга лойиқ самарали  меҳнат нашидаси 

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи, профессор Эркин Хўжаев ҳаётидан чизиқлар
     Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти эса кўп жиҳатдан ўқитувчи ва

Байрамингиз муборак азиз устозлар!

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
Юртимизда Республикамизнинг биринчи Президенти И.А.Каримовнинг Фармони билан 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь  кунини «Ўқитувчи ва мураббийлар куни»  умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда. Жамиятнинг бугуни ва эртаси, унинг маданий – маърифий – маънавий салоҳияти таълим тизимининг қай

Мамлакатда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда инвестицияларнинг аҳамияти

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
 
Мақоладa мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашда инвестиция фаолияти омилининг таъсири кўриб чиқилган, ҳамда инвестиция ресурсларини иқтисодиётга жалб қилишни такомиллаштириш бўйича муҳим таклифлар ишлаб чиқилган.

ХОДИМЛАР ДАРОМАДЛАРИ ВА УЛАРДАН УНДИРИЛАДИГАН СОЛИҚЛАР АУДИТИ: ФАН ВА АМАЛИЁТНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
      Ходимлар даромадлари ва улардан ундириладиган солиқлар кўплаб иқтисодий фанлар предметининг таркибий қисми ҳисобланади. Чунончи, ушбу тушунчаларнинг моҳияти муҳим иқтисодий категориялар сифатида дастлаб

Ёшларни миллий ва диний қадриятлар асосида соғлом эътиқодли қилиб тарбиялаш – давр талаби

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан
2015 йилнинг 10 апрел куни вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида “Маҳаллаларда ёшларни миллий ва диний қадриятлар асосида соғлом эътиқодли қилиб тарбиялаш” мавзусида Республика семинар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда маърузачилар Ироқ, Сурия ва бошқа яқин Шарқ мамлакатларида диний экстремистик кучлар ислом динини ниқоб қилиб олиб террорчилик харакатларини олиб бораётганлиги, бегуноҳ кишиларнинг қонини тўкаётганлиги ҳақида сўз юритдилар. Бундай таҳдидлардан, уларнинг интернет орқали тарқатаётган ёлғон-яшиқ ташвиқотларидан ёшларимизни асраш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Тадбирда инсон қиёфасидаги ёвуз кучларнинг содир этаётган қўпорувчилик ҳаракатларини фош этувчи фильм намойиш этилди. Шунингдек, ёшларимизни миллатимизга мутлақо ёт бўлган бузғунчи ғояларга ишониб турли диний экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари учун маҳалларда, барча таълим муассасаларида, оилаларда тарғибот-ташвиқот, тушунтириш ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Н.Темирова
Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич
ташкилоти раиси

Талаба-ёшларни жамиятимизда мавжуд таҳдид солувчи ғояларга қарши курашиш руҳида тарбиялаш йўллари ва воситалари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Бугун барча олимлар, ижтимоий фан ўқувчилари ва зиёлиларининг олдида турган энг долзарб вазифа бу — Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт стратегисини, ўзбек халқининг буюк давлат барпо этиш борасидаги мақсадларини, миллий истиқлол мафкурасининг моҳиятини кенг жамотчиликка ҳар томонлама тушунтиришдан иборатдир.



Аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини оширишда Амир Темурнинг қилган хизматлари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

       Амир Темур моддий ва маънавий рағбатлантиришда жамиятни, жамоани шахсни ҳаракатга келтирувчи улкан куч деб қаради ва ундан давлатни, иқтисодиётни бошқаришда дастуру амал сифатида фойдаланди.


      Моддий рағбатлантириш тизимидан кенг фойдаланиш туфайли Амир Темур амирлар, саййидлар, уламолар, сипоҳларни ўз атрофига бирлаштиришга эришди, мамлакатда тинчлик, барқарорликни вужудга келтирди. Эгаллаган вазифаси ва бажарган хизматига қараб, маошни даражама-даража ошириш тизими ҳозирги замонда амал қилаётган тариф сеткасини эслатади. Амир Темур айниқса, қўшинларнинг жанговорлик руҳини кўтариш, мухолиф кучлар устидан ғалаба қилиш, кўзланган мақсадга тезроқ эришиш учун моддий манфаатдорлик тамойилидан усталик билан фойдаланган. Сипоҳийларнинг ойлик ҳақлари вақтида берилган. Рум юришида эса сипоҳийларнинг руҳини кўтариш мақсадида етти йиллик озуқаларини бирданига берган. Мамлакат ички ва ташқи сиёсатида барқарорликни таъминлашда, раиятнинг турли қатламлари орасида бирликни вужудга келтиришда, турли элат ва миллатларни марказлашган давлат атрофида бирлаштиришда моддий рағбатлантириш тамойилига амал қилиш катта натижаларга олиб келди.



Жадидларнинг ижтимоий-сиёсий қарашлари

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

        Жадидчилик Ўрта Осиё ва Европадаги илғор ислоҳотлар оқими таъсири остида XIX аср охири –XX аср бошларида вужудга келди ва ижтимоий тараққиётда бурилиш босқичини белгилаб берди.


Сайловолди учрашуви

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

       2015 йилнинг 2 март куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Ислом Каримов Самарқанд вилояти сайловчилари билан учрашди.


Маркетинг фалсафами ёки инновация?

Samarqand iqtisodiyot va servis instituti
Илм-фан

       Бугунги кунда маркетинг фаолияти билан шуғулланмаган, унинг бошқарув жараёнидаги аҳамиятини тан олмаган бирон корхона ёки ташкилот бўлмаса керак.